ЭСКИ ЛУҒАТЛАРДАГИ ФОНЕТИК ИЗОҲЛАР ВА АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДА ҚЎЛЛАНГАН СЎЗЛАРНИ ТЎҒРИ ЎҚИШ МАСАЛАСИ



Mualliflar:

Қосимжон СОДИҚОВ

DOI:
Annotatsiya:

Алишер Навоий яшаган чоғлардан то ўтган юзйил бошларига қадар бўлган оралиқда классик ўзбек тили (“чиғатой тили”) асарлари бўйича луғатлар яратилган. Луғатларда классик асарларда ишлатилган сўзларнинг маънолари билан бир қаторда, уларнинг фонетик хусусияти, ёзилиши ва талаффузи, полифоник ҳарфларнинг ушбу ўриндаги вазифаси, сўзларнинг фонетик вариантлари кенг қамровда ёритилган. Луғатчилар танлаган принциплар турк лексикографияси ва тилшунослигининг тарихий метод ҳамда анъаналари, қолаверса, классик ўзбек ёзма адабий тили матнларида қўлланган сўзларни тўғри ўқиб, мазмунини тўғри талқин этиш имконини беради. Ушбу мақола эски луғатларда келтирилган фонетик изоҳлар ва уларнинг талқинига бағишланган.